Telegram Group Search
Илмий давра маза барибир. Ҳамкасблар билан экспозицияларни муҳокама қиляпмиз. Янги фикрлар, янги маълумотлар айтиляпти.

@AsanovEldar
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилади

Катталаримиз 90 йиллардаги ноқонуний хусусийлаштиришларни яхши эсласа керак. Қачондир давлат адолат ўрнатиб, давлатлигини кўрсатиши керагиди. Қўшни давлатларда бу жараёнлар аллақачон бошлангани ҳақида сал аввал ёзгандим. Бизда ҳам бошланиш арафасида. Янги қонун бунга рухсат беради. Шу ҳақда видео тайёрладик. Ҳаммасини ўша даврдаги бозор тамойилларидан келиб чиқиб, қонуний қилган бўлсангиз, сизга эътироз йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qurultoy'нинг янги сони. Яна Феруза опа Жуманиёзова билан гаплашдик. Фаол олима, янги тадқиқотлари кўп.

Бу сафарги мавзу кам ўрганилган, лекин жудаям қизиқ — Маҳмуд Ғазнавий ва Ғазнавийлар. Қисқа муддат жуда кучайиб кетган бу давлат фанда унча яхши ўрганилмаган. Ё қисқа муддат кучли бўлганига, ё географик жойлашуви (ва қисқа муддатлилиги) туфайли бугунги давлатлардан ҳеч бирига алоқадор бўлмай қолганига, ё бошқа сабабдир, билмадим. Лекин тарихи барибир жудаям қизиқ, Ғазнавийлар даври манбаларини маза қилиб ўқиганман.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=qQUmO6DGeYQ

PS: охирида хато гапириб қўйдим. Ферузкўҳ қалъасининг Ғазнавийларга алоқаси йўқ. Аксинча, Ғурийлар Ферузкўҳдан келиб, Ғазнавийларни янчиб кетган. Кейин худди шу ишни Ғурийларга нисбатан Ануштегинийлар такрорлаган, ўхшаш ҳолатлар бўлгани учун адаштирвордим. Жонли суҳбатда бўлиб туради дўстлар.

@AsanovEldar
Рус киносини кузатмай қўйгандим, дегандим. "ГДР" сериалидан сўнг қизиқиб кўрсам, жуда кўп кино ва сериал ишлашаётган экан. Сериаллари орасида сифатлилари кўп. Сиёсийлариям кўп.

Масалан, шу йилнинг ўзида яна бир сиёсий сериал чиқди — "Варшава'21". Сериални кўрганим йўқ, анонсига қараганда, Россия ва Польшанинг шу кунлардаги муносабатларига бағишланган. Польшада президент сайлови арафасида рақобат кетяпти, бу орада бир журналист ўлдирилади, бунда Россияни айблашади, руслар ўзини оқлаш ва Польша билан муносабатни яхшилашга ҳаракат қилади.

Тушунишимча, Украинадаги урушдан сўнг Европа билан муносабатлари ёмонлашувини ва бунда АҚШнинг ролини таҳлил қилишга бағишланган сериал. Вақт топиб кўрсам, янада аниқроқ тушунчага эга бўламан.

@AsanovEldar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Susambil’нинг янги видеосида “Узуклар ҳукмдори” оламининг энг қудратли афсунгарлари ва, табиийки, Гэндальф Кулранг ҳақида батафсил маълумот берилган. Бу видеода орқали Ўртадунёга сеҳргарлар қаердан ва ким томонидан юборилгани, Гэндальф қаҳрамон ўлароқ қандай пайдо бўлгани ва бошқа кўплаб қизиқарли саволларга жавоб топса бўлади.

Профессор Толкин ижодига бефарқ бўлмаганларга кўришни тавсия қиламан.

PS: Нодирнинг муқовадаги образига эътибор беринг.

👉 https://youtu.be/y9x8RmhnHVc
Остонов Инновацион ривожланиш агентлигидан хорижий стажировка ютиб, бора олмай юргани ҳақида пост ёзибди. Худди шунақа муаммога бир-икки йил олдин мен учраганман. Остонов энди бошидан ўтиб тургани учун асабийлашяпти, мен эса бу ерда кескин танқид қилмайман, балки ҳолатни таҳлил қилишга, тушунтиришга уринаман. Биринчидан, анча вақт ўтди, асаблар жойига келди; иккинчидан, кўп ташкилотларда бўлганидек, озгина ички вазият билан танишсанг, муаммо алоҳида шахслардамаслигини, биров атайлаб сенинг ишингни чўзиб юрмаганини биласан. Тизимнинг ўзида муаммо кўп.

Асосий муаммолардан бири — бутун республиканинг хорижга стажировкага борадиган ёш тадқиқотчиларига иккитагина ходим хизмат кўрсатади. Юзлаб одамнинг ҳужжати билан ишлаш ва вақтида улгуриш улар учун жисмонан имконсиз. Шу боис номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, кўриб чиқиш, икки босқичда танлов ўтказиш, ҳужжатларни янгилаш, тўлдириш ва пулни ўтказиб бериш ҳамиша кечикади. Ҳар уч ойда бир бўлиши керак бўлган танлов тўққиз ойда бир ўтказилсаям тадқиқотчилар хурсанд бўлади.

Иккинчидан, стажировка талабларининг ўзида асоссиз қийинчиликлар бор. Айтайлик, қабул қилувчи томон — хорижий университет ёки илмий тадқиқот институти билан агентлик ўртасида шартнома имзолаш керак. Сиз четга электрон ҳужжат юборасиз, улар қоғозга чиқариб, имзолаб, муҳр босиб, сизга почтадан юбориши керак. Шу босқичнинг ўзидаёқ анча-мунча институт "пошёл-эй, бошқа ишим йўқми/ваколатимга кирмайди" деворади. Йўқ демагани икки ойдан тўрт ойгача шартномани текширади — уларда шартномалар қаттиқ текширувдан ўтади, юристлар баъзида рад жавобини бервориши мумкин. Ялиниб, илтимос қилиб имзоланган ҳужжатни юбортирсангиз, агентликда "нега печати йўқ?" дейди. Чет элда ўзи деярли муҳр ишлатилмайди, конкрет шу институтда муҳр йўқлигини исботлаб беришингиз керак.

Бу бошоғриғининг бари биринчи сабаб — ходим камлиги туфайли астрономик соатларга чўзилиб кетади. Тадқиқотчилар масъулларга тинимсиз ёзиши, қўнғироқ қилиши, уларнинг вақти бўлишини кутиши, илтимос қилиши, ялиниши керак бўлади. Ходимлар атайдан ялинтирмайди, лекин вақти бўлмайди, чарчайди, улгурмайди ва ҳ.к. Биргина нархларни тасдиқлатволиш менда уч ҳафта вақт олган.

Айтгандай, ўз тажрибамга келсам. Икки йилми, уч йилми олдин АҚШнинг бир нуфузли университетига икки ойлик стажировка ютгандим. Юқоридаги жараёнларга шўнғиб кетиб, танловдан ўтиш ва ҳужжат тайёрлаш бир йилдан кўпроққа чўзилиб кетди.

Ҳужжатларни тайёрлаб, шартномани АҚШга юборганимда, энди улар ўрганишни бошлади. Шартнома ўрганилгунига қадар университетда ўша йил учун чет эллик тадқиқотчиларни стажировкага қабул қилиш лимити тугаб қолибди. Бошқа давлатларда жараён осонроқ шекилли. Менга эса келаси йилни кутинг ёки бошқа университет топинг дейишди.

Шундан сўнг у университетга қайта илтимос қилгимам келмади, агентликка ялиниш ҳам жонга тегди, стажировкадан воз кечдим ва қайтиб топширганим йўқ. Топширмаслигимнинг сабабларидан бири — билишимча, топширсам, "нега олдингидан фойдаланмадинг?" деб савол беришади ва бу менинг минусимга ишлайди. Бунча асаббузарликка тоқатим йўқ.

Илмий стажировкалар тадқиқотчиларнинг фаолияти учун жуда муҳимдир. Улар янги билим олади, янги тажриба ўрганади, янги танишлар орттиради, бу уларнинг карьерасида ўсишга хизмат қилади — ўша янги танишлар билан янги тадқиқотларни бошлайди, янги тажрибасини Ўзбекистонга олиб келади ва ҳ.к. Агар мен ўшанда АҚШга кета олсам, балки ҳозир илмий фаолиятим бироз бошқачароқ бўларди. Остонов ҳам амаллаб Францияга кетволса, карьерасига фойда қилади.

Ёш тадқиқотчиларни бу имкониятдан маҳрум қилмаслик керак. Бироз енгиллик яратиш керак. Бошланишига ходимлар сонини кўпайтирса ва шартномани масофавий имзолашга рухсат берилса, шунинг ўзи аксарият муаммони ҳал қилади.

@AsanovEldar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ILoveLanguages! канали семит тилларини қиёслаб бир нечта видео қилибди. Бу видеолар орқали у тилларнинг ҳайратланарли даражада яқинлигини кўришингиз мумкин. 6 минг йилдаям бир-бирига тушунарсиз бўлиб қолмаган.

Араб ва сурёний

Аккад ва оромий

Аккад ва араб

Араб ва халдей оромийчаси

Араб ва иврит

@AsanovEldar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбек жамияти ҳозир ғоясизлик остида"

"Мисол учун, Туркия жуда ранг-баранг жамият. Диндори билан динсизи баҳслашади лекин туркларни бирлаштирувчи туркийлик ғояси бор" — дейди Парда Подкастнинг меҳмони, адабиётшунос Дилбар Ҳайдарова.

Парда Подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

🔗https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
"Диний таълимга чеклов қўйилганини нега ёзмаяпсиз?" деган саволлардан чарчаганим учун ёзяпман.

Биринчидан, мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман. "Қачонгача адолатсизлик? Ҳаромхўр амалдорлар!" деган халқчил услуб меники эмас. Норозилик билдириш ўрнига (айниқса бу бефойда бўлиб қолганидан сўнг) мавзу бўйича таҳлил беришга, сабабларни тушунишга уринаман.

Иккинчидан, ҳамма ўзига қизиқ мавзуни ёритади, ўзига тегадиган муаммони кўтаради. Атеистни қамаб қўйса, либералнинг ҳуқуқини чекласа, диндор унинг ҳуқуқини талаб қилиб чиқмайди, чиқишиям шартмас. Савдогар ўз ҳуқуқи учун, олим ўз ҳуқуқи учун куйинади, уларни умумийлаштириб ҳимоя қилувчиларнинг эса профессионал соҳаси шу — ҳуқуқ ҳимояси.

Худди шундай, бу мавзу менга қизиқмас. Болаларимга диний таълим бермайман, бу уларга керак деб ўйламайман — динни ахлоқ манбаи ёки жиноятлар профилактикаси деб ҳисобламайман; ўзлари қизиқса, 18 ёшдан сўнг ўрганиб олади. Болаларимга энг универсал бўлмиш либерал ахлоқни, умуминсоний қадриятларни ўргатиб, маълум соҳа бўйича мутахассис қилиб етиштириш менинг приоритетим.

Муаммо жуда жиддий бўлганида, мавзу қизиқ бўлмаган тақдирдаям бир зиёли сифатида фикр билдириш мумкин. Лекин масалани ўрганиб кўрсам, қандайдир янги жиддий чеклов ўрнатилмаган, ўзи ноқонуний диний таълим тақиқда эди, жавобгар шахслар қаторига ота-оналар қўшилибди.

Шу сабаблардан умумий ваҳимага қўшилмаганим учун узр. Кимдир публицистикани хуш кўради, кимдир таҳлилни.

@AsanovEldar
Виктор Гюгонинг бир гапи бор эди (хотирадан ёзяпман): "Дин цивилизация нуқтаи назаридан — қолоқлик, лекин демократия нуқтаи назаридан — бир ҳуқуқ". Дунёвий тафаккур пайдо бўлибдики, мана шу дилеммани ечишга уринади.

Бу муаммо бугун бутун дунёда кўтарилмоқда. Баҳсларни ўқисангиз, қарашлар қай даражада фарқланишини кўрасиз: ким учундир ҳижоб — диний эркинлик, ким учундир — аёлларни камситиш қуроли; ким учундир диний таълим — фарзандларни ўз қадриятлари доирасида тарбиялаш имконияти, ким учундир — вояга етмаган болаларга бир идеологияни мажбурлаб сингдириш.

Қолаверса, диний терроризм хавфи ҳам борки, бу давлатларни диний ҳаётга умумий чекловлар қўйишга мажбур қиляпти, оқибатда терроризмдан узоқ оддий одамлар жабр чекмоқда.

Бундай вазиятда нима қилиш керак? Аниқ ечимни билмадим-у, ҳеч йўқ баҳсларнинг бўлгани яхши. Ҳар хил фикрлар айтилсин. Бу вазият ўткирлашиб кетишининг олдини олади, томонлар бир-бирини эшитса, балки хатолар тузатилади, муроса топилади, экстремизмга қарши ҳуқуқларни оммавий чекламай курашиш мумкинлиги аниқланади.

Танқидчилар давлатдан, қўйилган чекловларга яраша, диний таълим муассасаларини очишга рухсат беришни талаб қилсин. Давлат, ўз навбатида, бундай таълим муассасаларидан сифат талаб қилсин. Ўша ҳужра дейилаётган жойлар ўрта асрлар методикасида қолиб кетган. Диний таълим бўлса, замонавий бўлсин.

Менга бу баҳсда икки томоннинг ҳам хавотири тушунарли. Диний қатлам диндан узоқлашишдан қўрқади, давлат эса ҳар хил экстремистик ғоялар учришидан қўрқади. Ва бу қўрқув асосли — интернетда ва ҳаётда ҳар куни қанчадан-қанча агрессив, бетоқат динчини кўряпмиз. Ҳатто ҳозир диний ҳуқуқларга урғу бераётган фаолларнинг ҳам кўпчилиги олдинлари бировларнинг ҳуқуқларини чеклашни талаб қилгани, атеистларни ўлимга ҳукм қиворгани, либералларни, феминистларни, ўзига ёқмаган қатламларни ҳақоратлагани, овозини ўчиришга тарғиб қилгани эсимизда. Шунинг учун улар инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирганида самимий эканликларидан шубҳам бор.

@AsanovEldar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Парда Подкастнинг навбатдаги сонида қолоқ менталитет, жамиятда оила тушунчаси, ўзбекчилик ҳақида суҳбат бўлди.

Утаров Дилшод: “Бизда 'маменькин сынок'лар жуда кўп. Ҳамма нарсани онаси билан маслаҳатлашади. Онанинг бу ерда болага нисбатан ноҳақлиги бор. Уни ўзига қарам қилиб олади”.

Кўринглар 👉https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi
Тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдосига янги талаблар жорий этилади

Статистикага қараганда, ҳар йили дунё бўйлаб 5 триллионга яқин тамаки маҳсулотларии, 42,3 миллион гектолитр соф спирт истеъмол қилинади. Демак, бундай маҳсулотлар бозори жуда катта ва мамлакатлар иқтисодиётига анчагина таъсир кўрсатади. Бу айни пайтда қалбаки маҳсулотлар савдосини ҳам кўпайтириб, давлатлар учун катта муаммолар келтириб чиқаради.

Ўзбекистонда
ҳам тез-тез божхона органларининг ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотларини тутиб қолиниб, мусодара қилганлиги ҳақида хабарларни эшитамиз. Шундан келиб чиқиб, июнь ойидан бошлаб Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига ўзгартиришлар киритиляпти.

30 май куни “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларидан мажбурий ўтказиш талаб этилади.

Шунингдек, баъзи тадбиркорлик субъектларига 2027 йилгача имтиёзлар берилди. Қарорнинг бешинчи банди мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнга қадар божхона божидан озод этилиши белгиланди. Бундан ташқари, 2024 йил 1 сентябрдан тамаки маҳсулотларининг транзити учун янги талаблар рўйхати шакллантирилди.

Яқинда бир рақамга кўзим тушиб қолди: бу йили давлат бюджети тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасидан 700 млрд сўм зарар кўриши мумкин экан. Маълумот учун, бу Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълимга (докторантурага) ажратиладиган суммага тенг. Яъни шунча пул бюджетга келиб тушмаса, докторантура учун бир йиллик пул йўқотилди дегани.

Пул масаласини четга суриб қўйсак ҳам, тамаки ва алкоголь сифатини назорат қилиш муҳим — сифатсизи ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

@AsanovEldar
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимидан сўнг мамлакатда президент сайлови ўтказилмоқда. Биринчи турда уч номзод қатнашди — куч тузилмалари вакили Муҳаммадбоқир Қолибоф, консерватив дипломат Саид Жалилий ҳамда жарроҳ ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён. Кутилмаганда либерал ислоҳотлар тарафдори, Россияда "тизим ичидаги мухолифат" деб аталадиган категорияга мос тушадиган сиёсатчи Пизишкиён 42,5 фоиз овоз билан биринчи ўринни олди.

Мамлакат қонунларига кўра, президент бўлажак 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак, шу боис иккинчи тур белгиланди. У 5 июль куни бўлиб ўтади. Унда Пизишкиёнга 38,7 фоиз овоз тўплаган Жалилий рақиб бўлади.

Пизишкиён консерватив маъмуриятдан узоқ номзод ҳисобланади. У Ғарб билан муносабатни яхшилаш, уруш риторикасидан қочиш, мамлакат ичида либераллашувни давом эттириш тарафдори. Баъзилар унда Рафсанжонийнинг давомчисини кўрмоқда.

Мен эса бошқа нарсага эътибор қаратмоқчи эдим. Пизишкиён — Табриздан (Шарқий Озарбайжон), бошқа маълумотга кўра, Маҳободдан (Ғарбий Озарбайжон), отаси озарбайжон, онаси курд. Эронда ўзи қизиқ вазият ҳукмрон: бир томондан, ҳамма бирдай эроний ҳисобланади, этник келиб чиқишга қараб сиёсатда ёки бошқа соҳада дискриминация қилишмайди; бошқа томондан, этник озчилик вакили Эрон маданиятига ва форс тилига лоял бўлиши талаб этилади, этник озчиликлар ҳуқуқидан, тилидан гапирса, бу норозилик келтириб чиқаради.

Қизиғи, биринчи турда Эрон тарихида энг кам сайловчи қатнашди — 40 фоиз атрофида. Одатда ҳукуматдан норози қатлам сайловни бойкот қилиб, қатнашмайди, натижада ҳукуматга энг лоял номзод ютиб кетади. Лекин бу сафар мухолиф қарашдагилар, аксинча, жуда фаол бўлди, натижада Пизишкиён биринчи турда ғолиб бўлди. Жуда қизиқ ҳолат.

Шунга қарамай, экспертлар Пизишкиённинг сайланишига шубҳа билан қараяпти. Чунки Эронда барибир ҳамма нарсани оятуллолар ҳал қилади, ўзларининг номзодига "ёрдам" берворишлари мумкин. Пизишкиён сайланган тақдирдаям, президент оятуллолар ҳокимияти ўрнатган чегаралардан чиқиб кета олмайди.

@AsanovEldar
Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳолини ўрганаётиб, яна бир-иккита нарсага эътибор қаратдим. Касб тақозоси билан этимология ва тил масалаларига киришиб кетдим.

Масъуд Пизишкиёндан
бошлай. Форс тилида пизишк "шифокор" дегани. Унинг касби эса жарроҳ. Тахаллусимикин деб текширсам, фамилияси бўлиб чиқяпти. Демак, тасодиф.

Муҳаммадбоқир Қолибофнинг исмини ўзбек медиаси рус медиасидан кўчирган ҳолда Муҳаммад Багер Галибаф деб беради. Мен берган вариант тўғриси (محمدباقر قالیباف).

Қолибоф сўзи "гиламдўз" маъносини англатади. Қоли (ғоли) — туркча гилам дегани. Хоразмда, Бухорода, шунингдек, баъзи тожик шеваларида ғоли, қолин шаклларида ишлатилади, Туркиядаhalı. Эронда ҳам биз билган форсча "гилам" ўрнига шу сўз қўлланади.

Қолибоф Хуросон Ризавий вилоятидан. Бир томони курд, бир томони Хуросон туркларидан. Хуллас, икки номзодда ҳам турк қони бор бўлиб чиқяпти.

Бунча маълумотдан руҳланиб, яна изланишда давом этдим. Қолибоф туғилиб ўсган шаҳарнинг номи — Турқаба, Тарқаба деб ҳам берилади. Турколог сифатида бу ерда дарров "тор қопқа" — "тор ўтиш йўли/эшик" сўзларини кўрдим. Бир ҳамкасбдан сўрасам, йўқ, шаҳар номи арабча дейишди, лекин маъноси яқин — قَبه "ўтиш йўли, йўл" деган маънога эга экан. Луғатдан яна "катта қишлоқ" маъносида қадимги форсча деган версия топдик.

Майли чуқурлашмай, бўлмаса бутун Эронни турклаштирвораман деб, шу форсча этимологияда тўхтадим.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана байрамни ҳам ўтказиб олдик. Энди секин журналистикани аччиқ-чучуги ҳақида гапирсак бўлар. “Қўштирноқ” подкастининг бу сонида ўзбек журналистикаси ахволи ҳақида суҳбат бўлибди. Яқиндаги Oyina.uz’нинг бош муҳаррири лавозимига тайинланган ёш журналист Инобат Аҳатова ўзининг энди давлат нашрида иш бошлаган вақтларини эслабди:

“Расмий нашрда ишласак ҳам бизга талаблар анча осон эди, ЎзАда олдингидек “давлатимиз раҳбари олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ” деб бошланган қолиплар унитилган давр эди”.

Журналистикага қизиққанларга ушбу суҳбат ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман.

👉https://youtu.be/tx6Jg5kGVQc?si=skqXSv-YcjsXRHKN
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оила керакми? “Эр керакми?” деган мавзунинг мантиқий давомидай кўринса ҳам, аслида гап бошқа ёқда.

Социолог Хайринисо Ҳусанова:

“Бугунги кунда оиладан нафақат моддийликни, балки маънавий, руҳий ва ҳиссий яқинликни ҳам кутамиз”.

Parda Podcast’нинг шу сонида оила ва никоҳ тушунчаси, индивидуал оилалар ва келажакда оила кўриниши ҳақида қизиқ гаплар бўлган. Кўришни тавсия қиламан.

🔗 https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
Мана бу ёзувни ўрганяпман ҳозир. Қозоғистондан топилган.

@AsanovEldar
Илон Маск Рим империяси ҳақида ўйловчилар учун 11 та аудиокитоб тавсия қилибди. Бу китобларнинг бари Рим империясига бағишланмаган, кўпроғи янги давр тарихи ҳақида, лекин, умуман олганда, тарих ишқибозларига қизиқ бўлади деб ўйлайман.

Аудиокитоб эшитиш маза, осон, вақт топилади. Ҳатто аудиокитоб эшитишгаям вақт тополмайдиганларга бу китобларнинг мазмуни ҳақида қисқача маълумот келтираман.

- америкалик файласуф ва тарихчи Уильям Дюрантнинг "Цивилизация тарихи" ("ҳикояси" деб ҳам таржима қилишади) номли 11 жилдли китоби. Илмий-оммабоп китоб, цивилизация тарихи ҳақида умумий маълумот беради, кенг оммага мўлжалланган. Бироз эскириб ҳам қолган (охирги томи 1975 йилда чиққан). Дюрантнинг "Фалсафа тарихи/ҳикояси" деган китоби бор;

- афсонавий юнон шоири Гомернинг "Илиада" достонини биларсизлар энди. Билмасанглар уят бўлади. Ҳеч бўлмаса "Троя" фильмини кўргансизлар. Мен 10—11-синфларда ўқиганман;

- австриялик/британиялик либертар иқтисодчи, иқтисодий либерализм ва эркин бозор тарғиботчиси, иқтисод бўйича Нобель мукофоти совриндори Фридрих Август фон Хайекнинг "Қулликка йўл" китоби. Либерал иқтисод зарурлиги, режали иқтисод (плановая экономика) тоталитаризм ва фашизмга олиб келиши ҳақида, қисқача айтганда. СССР ва коммунистик ғояларга қарши қаратилган китоб;

- америкалик биограф Уильям Манчестернинг (фамилияси намунча хунук бўлмаса?) "Америка Цезари" китоби. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, Япония капитуляциясини қабул қилган саркарда Дуглас МакАртурнинг таржимаи ҳоли;

- америкалик журналист ва ёзувчи Дэвид Кушнернинг "Doom хўжайинлари" китоби ("Тақдир усталари" эмас, йўқ). Doom ўйинини яратган id Software компанияси ва унинг асосчилари ҳақида;

- британиялик тарихчи Адам Тузнинг "Вайронкорлик бадали" китоби. Нацист Германияси иқтисодининг тарихига бағишланади;

- немис ёзувчиси Эрнст Юнгернинг "Пўлат бўронларида" китоби. Юнгер Биринчи жаҳон урушида қатнашган, китоби эса уруш йилларида юритган кундаликларининг бадиий қайта ишланган вариантидир;

- америкалик ёзувчи Барбара Такманнинг "Август тўфанглари" китоби. Биринчи жаҳон урушининг сабаблари ва дастлабки кунлари, иштирокчиларнинг ҳарбий тарихи ёритилган илмий-оммабоп китоб;

- Рим императори Гай Юлий Цезарнинг "Галл уруши ҳақида қайдлар" китоби. Цезарь Галлияни босволиш учун ҳарбий кампания уюштириб, бу ҳақда китоб ёзган. Бу китоб, биринчидан, унинг хотираларини акс эттирса, иккинчидан, урушдаги муваффақиятсизликларини Сенат олдида оқлаш вазифасиниям бажарган. Шунинг учун бу унчалик холис тарихий манба ҳисобланмайди;

- ЖАРлик журналист ва биограф Уильям Болитонинг "Худоларга қарши ўн икковлон" китоби. Муаллифнинг фикрича, тарихда туб бурилиш ясаган 12 шахснинг таржимаи ҳоли. Жудаям эски китоб, 1929 йилда чоп этилган, лекин анча қизиқ ёзилган;

- америкалик антрополог Жек Уэзерфорднинг "Чингизхон" китоби. Китоб 2004 йилда чиққан, Чингизхоннинг тарихдаги ролини баҳолашга бағишланган. Китобнинг тагсарлавҳаси — "Замонавий дунёнинг яратилиши", яъни Уэзерфорд Чингизхонни замонавий дунё асосчиси деб ҳисоблайди. Шунга бўлса керак, 2022 йилда Мўғулистоннинг олий мукофоти - Чингизхон ордени билан тақдирланган.

@AsanovEldar
2024/07/04 12:51:55
Back to Top
HTML Embed Code: